Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19021 марта ўқилди

Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланган. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқига эга. Динний қарашларни мажбуран сингдириш мумкин эмас.


Диний ташкилот — фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси (маҳаллий диний ташкилот, диний таълим муассасаси ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи)

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, динга муносабатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда виждон эркинлиги ва динга эътиқод қилиш эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланади ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Расмий ҳужжатларда фуқароларнинг динга нисбатан муносабатини кўрсатишга йўл қўйилмайди.

  • Фуқароларнинг ҳуқуқларини уларнинг динга муносабатига қараб ҳар қандай тарзда чеклаш ва тўғридан-тўғри ёки билвосита устунликлар белгилаш, уларнинг диний ёки атеистик эътиқоди билан боғлиқ ҳолда фуқароларда адоват ва нафрат уйғотиш ёхуд уларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, худди шунингдек муқаддас диний эътиқод объектларини таҳқирлаш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Қонунда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан ҳеч ким ўз диний эътиқодларини сабаб қилиб бўйин товлаши мумкин эмас. Диний эътиқодларини сабаб қилиб, бир мажбуриятни бажаришни бошқасига алмаштиришга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.

  • Бир динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирор-бир устунликлар ёки чекловлар белгилашга йўл қўйилмайди.
  1. Диний ташкилотни ташкил этиш.
  2. Диний ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга.

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.

  • Марказий бошқарув органларини ва диний таълим муассасаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, маҳаллий диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш эса тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.(Ҳужжатлар).
  • Диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб туриш.
Chat