Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4526 марта ўқилди

Давлат ўрмон фондига кирадиган ерларда Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома

Бу қандай ишлайди?

  1. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
  2. Ариза берувчи сўровномани тўлдиради ва давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. ДХМ ёки ЯИДХП тўлдирилган сўровномани Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига юборади.
  3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 5 иш кун мобайнида ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширишга ҳисобварақ-фактурани юборади.
  4. Ариза берувчи 4 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактура тушгандан кейин ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган миқдорда рухсатномани бериш учун тўловни амалга оширади.
  5. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 1 иш куни мобайнида рухсатномани бериш учун тўлов тушганидан сўнг рухсатномани расмийлаштириши, уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва уни ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Боғланиш:
телефон: +998 (71) 263-04-20, +998 (71) 263-03-65
e-mail: info@urmon.uz

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 6 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: БҲМнинг 27% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 30%).

Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.27 БҲМ

Chat