Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17105 марта ўқилди

Солиқ қандай ҳисобланади?

Жисмоний шахснинг мол-мулк солиғи кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати ва белгиланган солиқ ставкаси асосида ҳисобланади:

Кадастр қиймати × солиқ ставкаси = йиллик мол-мулк солиғи

Турар жой объектлари учун асосий ставкалар:

  • майдони 200 квадрат метргача0,34%;
  • шаҳарларда майдони 200 квадрат метрдан 500 квадрат метргача0,45%;
  • шаҳарларда майдони 500 квадрат метрдан ортиқ0,6%;
  • бошқа аҳоли пунктларида майдони 200 квадрат метрдан ортиқ0,45%.

Масалан, майдони 200 квадрат метргача бўлган уйнинг кадастр қиймати 300 000 000 сўм бўлса, йиллик солиқ:

300 000 000 × 0,34% = 1 020 000 сўм.

Солиқни ким ҳисоблайди?

Жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғини солиқ органи кадастр маълумотлари асосида ҳисоблайди. Тўлов хабарномаси, қоида тариқасида, 1 мартга қадар етказилади.

Солиқ тенг улушларда:

  • 15 апрелга қадар;
  • 15 октябрга қадар тўланади.

Муҳим: калькулятор натижаси ахборот учун хизмат қилади. Тўланиши лозим бўлган якуний сумма солиқ органининг расмий хабарномасида кўрсатилади.

Chat