Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4865 марта ўқилди

Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси — суғурталовчи у бўйича суғурта ҳодисаси вужудга келганда келишилган тўлов (суғурта мукофоти)ни суғурта қилинган шахсга (наф олувчига) суғурта суммаси доирасида суғурта қилинган шахснинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси ҳисобланади.

  • Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш тартиби.
  • Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризани тақдим қилади.

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммаси — суғурталовчининг ҳар бир суғурта қилинган шахс олдидаги мажбуриятларининг чекланган ҳажмидан иборат бўлиб, судьянинг эллик ойлик иш ҳақига тенг сумма ҳисобланади.

Суғурта қилдирувчи ҳуқуқлари:
  • суғурталовчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
  • суғурталовчининг суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
  • суғурта қилинган шахсларнинг сони камайганда суғурта мукофотининг суғурталанган шахсларнинг камайган сонига ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг тугалланмаган даврига мутаносиб қисмини олиш;
  • суғурта полиси йўқотилган тақдирда суғурталовчидан суғурта полиси дубликатини олиш ҳуқуқига эга.

Суғурта қилдирувчи мажбуриятлари:
  • белгиланган тартибда ва муддатларда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаши;
  • суғурта қилинган шахсларни давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, ушбу шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
  • суғурта қилинган шахс (наф олувчи) ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши;
  • суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан 20 иш куни мобайнида суғурталовчига ёзма шаклда маълум қилиши шарт.


Суғурталовчи ҳуқуқлари:
  • суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда иштирок этиш ва зарур бўлган ҳолларда тегишли экспертларни жалб этиш;
  • суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларига доир ахборотни текшириш ҳуқуқига эга.

Суғурталовчи мажбуриятлари:
  • суғурта қилдирувчини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
  • суғурта қилдирувчи ва суғурта қилинган шахс (наф олувчи) тўғрисида олинган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;
  • суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта қилинган шахс (наф олувчи) суғурта тўловини тўлаш учун мурожаат этганидан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда суғурта қилдирувчига рад этиш сабабларини далиллар билан асослаган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиши;
  • барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечиктирмай қарор қабул қилиши ва суғурта тўловини тўлаши ва бошқалар.

Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта тўловини тўлаш тартиби ва шартлари

Суғурталовчи томонидан суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, бу ҳақда суғурта қилдирувчига суғурта тўловини тўлаш ҳақида ёзма мурожаат қилингандан бошлаб ўн беш иш кунидан кечикмай рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар қилинган бўлиши керак.

Chat