Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 38450 марта ўқилди

Жамғарманинг вазифаси

«Ёшлар дафтари» жамғармалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарларда ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантиришга йўналтирилади.

Жамғарма ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдамлар

Жамғарма маблағлари ҳисобидан, жумладан:

  • камида уч нафар ёшнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлайдиган лойиҳаларга грант;
  • ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига бориши учун йўлкира харажатлари;
  • 14–20 ёшдаги ёшларга спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа асбоблари учун БҲМнинг 10 бараваригача;
  • жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун БҲМнинг 50 бараваригача;
  • ҳайдовчиликнинг «А», «B», «D» ёки «DE» тоифаси бўйича ўқиш учун БҲМнинг 8 бараваригача;
  • касбий ва олий таълимнинг кундузги шаклидаги тўлов-контрактнинг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларнинг турар жой ижараси учун компенсация;
  • касб, тадбиркорлик, ахборот технологиялари ва хорижий тил курслари харажатлари;
  • илм-фан, спорт, санъат ва маданият курслари;
  • олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари;
  • сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни бепул ўташ учун тавсиянома берилиши мумкин.

Айрим ёрдам миқдорлари

Ижтимоий реестрга киритилган ёш оилага уй-жой ижараси учун 12 ойгача ижара тўловининг 50 фоизи қопланади. Бунда ойлик компенсация:

  • ҳудудларда БҲМнинг 2 бараваридан;
  • Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида БҲМнинг 3 бараваридан ошмайди.

Тадбиркорлик, касб, ахборот технологиялари ва хорижий тил курслари учун олти ойгача ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача маблағ ажратилади.

Илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишидаги курслар учун олти ойгача ҳар ойда БҲМнинг бир бараваригача тўланади.

Олимпиада, танлов ва мусобақаларда иштирок этиш учун:

  • маҳаллий босқичга — БҲМнинг 4 бараваригача;
  • халқаро босқичга — БҲМнинг 40 бараваригача яшаш ва транспорт харажатлари қопланади.

Контракт тўловини қоплаш шартлари

Контракт ёрдами Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг 14–30 ёшдаги аъзосига кундузги таълим учун берилади.

Қуйидаги таълим шаклларига ушбу ёрдам ажратилмайди:

  • иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик;
  • масофавий, сиртқи ва кечки таълим;
  • қўшма таълим дастурлари;
  • табақалаштирилган тўлов-контракт.

Муҳим: ёрдамларнинг катта қисми ижтимоий шартнома асосида берилади. Шартномада белгиланган ўқиш, волонтёрлик, мутолаа, хорижий тил ўрганиш ёки бошқа мажбуриятлар бажарилмаса, тўлов камайтирилиши ёхуд тўхтатилиши мумкин.

Мурожаат қилиш

Ариза:

  • Давлат хизматлари маркази;
  • ЯИДХП;
  • Ёшлар ягона электрон платформаси орқали берилади.

Мурожаат ёшлар етакчиси ва «маҳалла еттилиги» томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Chat