Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 24312 марта ўқилди

Ёшлар (ёш фуқаролар) — 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар.

Ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).

Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари:
  • очиқлик ва шаффофлик;
  • ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши;
  • ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
  • маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги;
  • ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунга мувофиқ ҳар бир ёш фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланади.

Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари:
  • бепул тиббий хизмат кўрсатилиши;
  • бепул умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олиш;
  • давлат таълим муассасаларида давлат грантлари доирасида бепул касб-ҳунар ва олий таълим олиш;
  • давлат спорт-соғломлаштириш ва маданий-маърифий муассасаларига бориш учун шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

Иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган ёш фуқароларни ишга жойлаштиришга ёрдам қўшимча иш ўринлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни барпо этиш, ўқитиш бўйича махсус дастурларни ташкил этиш, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар, ташкилотларда иш жойларининг энг кам миқдори захирасини яратиш йўли билан таъминланади.

Ёшлар ижтимоий хизмати фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:
  • ёш фуқароларга психологик-педагогик, юридик ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш;
  • имконияти чекланган ёш фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
  • ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
  • таълим ва меҳнат жамоаларида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва бошқалар.

Chat