Бола — 18 ёшга тўлмаган шахс. Никоҳда ёки никоҳсиз туғилганидан қатъи назар, барча болалар тенг ҳуқуқларга эга ва бир хил ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланади.
Болани жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, соғлиғи, оилавий ҳолати ёки бошқа белгиларга кўра камситишга йўл қўйилмайди.
Болага тааллуқли ҳар қандай қарорда унинг энг устун манфаатлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак.
Ҳар бир бола қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Боланинг фикри унинг ёши ва етуклик даражасига мувофиқ инобатга олиниши лозим.
Боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, биринчи навбатда, унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ҳимоя қилади.
Ота-она ёки қонуний вакил ўз мажбуриятларини бажармаса, боланинг ҳуқуқларини бузса ёки унга нисбатан хавф туғдирса, давлат органлари болани ҳимоя қилиш чораларини кўриши шарт.
Бола ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ваколатли давлат органларига, прокуратурага, судга ва Болалар омбудсманига мурожаат қилиши мумкин.
Болаларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун билан кафолатланади.