Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21803 марта ўқилди

Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар

Ҳар бир боланинг яшаш ҳуқуқи ажралмас ҳуқуқ ҳисобланади. Давлат боланинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилади.

Бола:

  • шахсий дахлсизлик;
  • эркинлик;
  • шахсий ва оилавий сир;
  • ёзишмалар, телефон сўзлашувлари ва бошқа хабарлар сир сақланиши;
  • ўз фикрини билдириш;
  • суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

Болани қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, ҳибсга олиш ёки эркинлигини бошқача тарзда чеклаш мумкин эмас.

Таълим олиш кафолати

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.

Болага нисбатан таълим олиш имкониятини асоссиз чеклаш, уни мажбурий меҳнатга жалб этиш ёки ўқишдан четлатишга йўл қўйилмайди.

Зўравонликдан ҳимояланиш

Болаларга нисбатан:

  • жисмоний зўравонлик;
  • жинсий зўравонлик;
  • руҳий зўравонлик;
  • ғамхўрлик кўрсатмаслик;
  • эксплуатация қилиш;
  • таъқиб этиш — буллинг тақиқланади.

Зўравонликдан жабрланган ёки зўравонлик хавфи остидаги болага ижтимоий, психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Зарур ҳолларда болани ҳимоя қилиш режаси ишлаб чиқилади ва ички ишлар органи томонидан 30 кунгача ҳимоя ордери берилиши мумкин.

Ҳимоя ордери зўравонлик факти ёки уни содир этиш таҳдиди аниқланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида расмийлаштирилади.

Шошилинч хавф мавжуд бўлса, 102 рақами орқали ички ишлар органига мурожаат қилиш лозим.

Мазкур кафолатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун ва «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган.

Chat