Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9883 марта ўқилди

Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
  2. Лойиҳалаш ташкилоти сўровномага газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилади..
  3. Газ таъминоти корхонаси газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
  4. Газ таъминоти лойиҳасини келишиш уни газ таъминоти корхонасининг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади ва келишилган газ таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юборади.

Ташкилот: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Боғланиш: Call марказ: 1104

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: Бепул

Chat