Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 18546 марта ўқилди

Айбловни эълон қилиш

Вояга етмаган шахсга айблов эълон қилишда ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. Айбловнинг мазмуни, унда кўрсатилган қилмиш ва ҳуқуқий оқибатлар болага унинг ёши ва ривожланиш даражасига мос, содда ва тушунарли тилда тушунтирилиши керак.

Вояга етмаганга унинг процессуал ҳуқуқлари, жумладан сукут сақлаш, ҳимоячидан фойдаланиш ва шикоят қилиш ҳуқуқлари ҳам тушунтирилади.

Сўроқ қилиш тартиби

Вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилиш ҳимоячи ва қонуний вакил иштирокида ўтказилади.

Ҳимоячи ва қонуний вакил:

  • сўроқда иштирок этиш;
  • суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан саволлар бериш;
  • сўроқ баённомаси билан танишиш;
  • баённоманинг тўғрилиги ва тўлиқлиги бўйича мулоҳазалар билдириш ҳуқуқига эга.

Вояга етмаганни сўроқ қилишнинг бир кундаги умумий давомийлиги дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги керак.

Педагог ёки психологнинг иштироки

Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор ўз ташаббусига кўра ёхуд ҳимоячи ёки қонуний вакилнинг илтимосномаси бўйича сўроқда педагог ёки психолог иштирок этишини таъминлаши мумкин.

Педагог ёки психолог:

  • рухсат билан вояга етмаганга саволлар беради;
  • сўроқ ўтказиш шароитлари юзасидан фикр билдиради;
  • баённома билан танишиб, унга киритилиши лозим бўлган мулоҳазаларни тақдим этади.

Вояга етмаганнинг асосий кафолатлари

Вояга етмаган шахс:

  • ўзига қарши кўрсатув беришга мажбур эмас;
  • сукут сақлаш ҳуқуқига эга;
  • адвокат билан холи ва махфий учрашиши мумкин;
  • ўз она тилидан фойдаланиши ва таржимон ёрдамини олиши мумкин;
  • баённомани ўқиб чиқиш, унга тузатиш ва қўшимчалар киритишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Муҳим: вояга етмаган шахс ўқиб чиқмаган ёки мазмуни унга тушунтирилмаган баённомани имзолашга мажбур қилиниши мумкин эмас.

Норматив ҳужжатлар

Норматив ҳужжат

  1. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси
Chat