Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19473 марта ўқилди

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

 Бу қандай ишлайди?   

  1. Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши ва Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак.
  2. ДХМ (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориши керак.
  3. СҚКХ ташкилоти 3 иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориши керак.
  4. СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқига эга.

Ташкилот:


  • Боғланиш: Call-марказ - 1255
  • Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.
  • Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
  • Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 256-сон қарори

  • Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).
  • Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.09 БҲМ
Chat