Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7127 марта ўқилди

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:

  • прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
  • ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш, такрорий зўравонлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатдан ўтказиш ва зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтиш бўйича ваколатли органга юбориш, ҳимоя ордери талабларининг ижросини назорат қилиш ҳамда унинг талабларини бузиб зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ваколати доирасида чора кўриш;
  • адлия органлари — ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга психологик ёрдам

Chat