
«Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси мониторинги уларнинг индивидуал дастурлари орқали мониторинг қилинади.
- Индивидуал дастурлар «маҳалла еттилиги» томонидан юритилади.
- Анкета-сўровномалар ва индивидуал дастурларнинг асл нусхалари туманлар (шаҳарлар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида 5 йил муддат давомида сақланади.
- Индивидуал дастурда кўрсатилган тегишли чора-тадбирлар ижроси белгиланган масъуллар томонидан таъминланади ҳамда индивидуал дастурда қайд этиб борилади.
- Мутасадди ташкилотларнинг масъул ходимлари, секторлар штабларининг котиблари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган ҳар бир хотин-қизнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар ҳар иш куни соат 18.00 гача ахборот тизимига киритиб борилади.
- Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими маълумотларни кўриб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда маълумотларнинг асослилигини ўрганиш учун ҳар 10 кунда секторлар раҳбарларига тақдим қилади.
Секторлар раҳбарлари ҳар ойнинг 1-санасига қадар тақдим қилинган маълумотларни ҳамда амалга оширилган ишларни тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда «маҳалла еттилиги» билан таҳлил қилади, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда амалга оширилган ишларни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига киритади.
- Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари индивидуал дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ижроси ва унинг ҳаққонийлиги бўйича ҳар чорак якунида тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот бериб боради.
- Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳисоботи эшитилиб, уларга тегишли баҳо берилади.
- Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ҳар ойда якуний маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармасига тақдим қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар маълумотларни таҳлил қилади, қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим қилади
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
- Вазирлар Маҳкамаси таҳлилий маълумот ва таклифларни кўриб чиқади ҳамда зарурат бўлган ҳолларда, «Аёллар дафтари»нинг юритилиши бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилишга материаллар тайёрлайди.
- Барча муаммолар бартараф этилиб, индивидуал дастурда қайд этилган чора-тадбирлар тўлиқ бажарилгандан сўнг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва масъуллар томонидан тасдиқланиб, хотин-қизлар рўйхати халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига «Аёллар дафтари»дан чиқариш учун киритилади.
- «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизими натижаси бўйича ҳисобот бериш Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.