Тазйиқ ёки зўравонлик ҳолати ҳақида:
«Инсон» маркази ижтимоий ходими жабрланган хотин-қиз ва унинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини баҳолайди. Баҳолаш хотин-қизнинг розилиги асосида амалга оширилади.
Баҳолаш натижасига кўра бир ёки бир нечта чора қўлланиши мумкин:
«Инсон» марказининг ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматларини олиш учун ҳимоя ордери бўлиши шарт эмас.
Бирламчи кўмак хонасига хотин-қиз ва унинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади. Уларга тиббий ёрдам, психиатр кўриги, овқат ва шахсий гигиена воситалари тақдим этилади.
Чуқурлаштирилган реабилитацияга эҳтиёж бўлса, «Инсон» маркази бўш ўринни аниқлайди ва зарур ҳужжатларни электрон шаклда ҳудудий марказга юборади. Туман ёки шаҳар ички ишлар органи хотин-қиз ва унинг фарзандларини марказга олиб боради.
Марказда беш иш куни ичида комплекс баҳолаш ўтказилиб, якка тартибдаги ижтимоий реабилитация дастури ишлаб чиқилади. Дастур доирасида тиббий, психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатилади, болаларни таълим муассасасига жойлаштириш, хотин-қизни касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашилади.
Марказга жойлаштириш ва реабилитация хизматларини кўрсатиш хотин-қизнинг розилиги асосида амалга оширилади.
Тартиб «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Президентнинг ПҚ-175-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 354-сон қарори билан белгиланган.