Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10041 марта ўқилди

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш

Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш

Бу қандай ишлайди?
1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
2. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
3. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади. Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
4. Истеъмолчи расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
5. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
6. Иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.

Ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 
«Тошиссиққуввати» ДУК

Боғланиш:
Тошкент шаҳри учун «Тошиссиққуввати» ДУК
ишонч телефони: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61
Қолган худудлар учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
ишонч телефони: +998 (71) 234-11-03

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома

Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун рухсатнома

Бу қандай ишлайди?
1. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун ЯИДХПда тегишли хужжатларни илова қилиб сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
2. ЯИДХП автоматик тарзда сўровномани истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга туширишга рухсат бериш учун «Ўздавэнергоназорат» ДИга юборади.
3. «Ўздавэнергоназорат» ДИ 5 иш куни мобайнида:

  • Жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганади, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текширади;
  • Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома беради;
  • Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатномани ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига юборади.

Ташкилот: 
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
«Тошиссиққуввати» ДУК

Боғланиш:

  • Тошкент шаҳри учун «Тошиссиққуввати» ДУК: ишонч телефони: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61
  • Қолган худудлар учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги: ишонч телефони: +998 (71) 234-11-03

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

  1. Онлайн ариза;
  2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
  3. Иссиқлик пунктининг арматура рақамлари қўйилган қувурлари ва беркитувчи арматураларнинг ижро (кўргазмали) схемаси, ер ости ишлари далолатномалари;
  4. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларининг паспорт нусхаси;
  5. Иситиш тизими, иссиқ сув таъминоти тизими ва иссиқлик тармоқларини ювиш; бошқариш боғламаси, иссиқлик киритиш ва иситиш тизими зичланганлиги, соплолар ёки тегишли диаметрдаги чекловчи шайбалар ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномалар;
  6. Ишлаб чиқариш хавфсизлиги экспертизаси хулосаси.

Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш

Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
  2. Лойиҳалаш ташкилоти сўровномага иссиқлик таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилади.
  3. Иссиқлик таъминоти корхонаси ушбу сўровнома асосида, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
  4. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш уни иссиқлик таъминоти корхонасининг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади ва келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юборади.

Ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
«Тошиссиққуввати» ДУК

Боғланиш:
Тошкент шаҳри учун «Тошиссиққуввати» ДУК: ишонч телефони: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61
Қолган худудлар учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги: ишонч телефони: +998 (71) 234-11-03

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

  • Онлайн ариза;
  • Иссиқлик таъминоти лойиҳаси электрон шаклда.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
  2. Иссиқлик таъминоти корхонаси уч иш кун мойбайнида техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориши керак.
  3. Иссиқлик таъминоти корхонаси талабгорга иссиқлик таъминоти корхонаси қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалар лойиҳаларини ҳам юбориши мумкин.

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Боғланиш: Тошкент шаҳри учун «Тошиссиққуввати» ДУК: ишонч телефони: +998 (71) 245-44-58, +998 (71) 245-57-61
Қолган худудлар учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги: ишонч телефони: +998 (71) 234-11-03

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.09 БҲМ.

Chat