Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5183 марта ўқилди

  1. республика ва ҳудудлар кесимида гендерга оид вазиятни таҳлил қилиш ҳамда унинг мониторингини юритиш мақсадида хотин-қизлар ва эркакларнинг норасмий меҳнат бозори секторидаги, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги иштироки, уларнинг давлат томонидан кафолатланган имкониятлардан фойдаланиш ҳолати юзасидан статистик маълумотларни тизимли юритиш;
  2. жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирадиган статистик ахборотни йиғишни, унга ишлов беришни, уни тўплашни, сақлашни, таҳлил ва эълон қилишга оид чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш;
  3. вазирлик ва идоралар, ташкилотлар, муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларида жинслар бўйича статистик кўрсаткичлар юритилишини ташкил этиш, мазкур кўрсаткичларни мувофиқлаштирган ҳолда юритилишини таъминлаш;
  4. халқаро тажриба ва стандартларга мувофиқ миллий гендер кўрсаткичларни такомиллаштириб бориш;
  5. гендер масалаларига оид халқаро рейтинг ва индексларни юритувчи ташкилотларни миллий гендер статистикаси билан доимий таъминлаб боришни йўлга қўйиш;
  6. сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, аграр ва экология соҳаларида гендер статистикасига оид услубий қўлланмаларни тайёрлаш;
  7. жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирувчи статистик ҳисоботларни тайёрлаш, ижтимоий сўровлар ва тадқиқотларни ўтказиш ҳамда эълон қилиб бориш.
Chat