Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11791 марта ўқилди

Аҳоли пунктларида итлар рўйхатга олиниши ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт. Бу тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари томонидан амалга оширилади.

  • Рўйхатга олиш итларни дастлабки вакцинация қилишда амалга оширилади. Итларни рўйхатга олишда итларнинг эгаларига белгиланган тартибда итларни ветеринария паспорти берилади.
  • Ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш итларни такроран вакцинация қилишда амалга оширилади. Бу ҳақда итларни ветеринария паспортига тегишли маълумотлар киритилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни маълум қилади.

Зотидан қатъи назар, 3 ойликдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак. Янги сотиб олинган итлар, агар улар вакцинация қилинган муддат номаълум бўлса, сотиб олингандан кейин бир ҳафта муддатда вакцинация қилиниши ҳамда ветеринария паспорти расмийлаштирилиши ва рўйхатга олиниши керак.

Итларни рўйхатга оладиган ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари
  • вакцинация қилишда харажатлар белгиланган тартибда қопланган ҳолда ветеринария паспортини ва жетон шаклидаги рўйхатга олиш белгисини (итнинг бўйинбоғига маҳкамланади) ёки микрочиплар (тери остига киритилади) беришга;
  • итларнинг эгаларини Қоидалар билан таништиришга мажбур. Бу ит эгасининг итни ветеринария паспортига қўйиладиган имзоси билан тасдиқланиши керак.

Кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан 1 дан ортиқ бўлмаган итни ва 1 мушукни сақлашга рухсат берилади.

  • Алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда - атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилади.
  • Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари — эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.

Қуйидагилар тақиқланади
  • итлар ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойларда: зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлаларда, шунингдек ошхоналар, балконлар ва умумфойдаланишдаги пешайвонларда сақлаш;
  • қўриқчи итларни таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;
  • итлар ва мушукларни умумий овқатланиш корхоналарига, озиқ-овқат дўконлари ва бошқа дўконларнинг савдо ва ишлаб чиқариш залларига олиб кириш;
  • итлар ва мушукларни кўпчилик борадиган жойларда (пляж, ҳовуз, фаввораларда ва ҳоказоларда) чўмилтириш ёки ювиш;
  • маст ҳолатдаги шахслар ва 14 ёшдан кичик болаларнинг итларни сайр қилдириши;
  • итлар билан жамоат жойларида бўлиш ва жамоат транспортига чиқиш тақиқланади, ушбу Қоидаларнинг 12 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
  • олдини олиш мумкин бўлган итлар ва мушукларнинг ўлишига ёки жароҳатланишига олиб келган итлар ва мушукларни ташлаб кетиш, уларга жароҳат етказиш, уларни қаровсиз ҳолда қолдириш, уларга озор бериш ёки жисмоний ва маънавий азоб бериш, уларга нисбатан бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этиш;
  • итлар ва мушукларни санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсатисиз болалар муассасаларининг зоология бурчакларида сақлаш тақиқланади.

Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади.

  • Ит ва мушукларни сотиб олиш, сотиш, олиб келиш ва олиб кетишга ҳайвоннинг соғлиғи тўғрисида ветеринария ҳужжатлари ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Итларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур

  • Ҳайвон эгасидан суднинг қарорига кўра ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича олиб қўйилиши мумкин.

Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик - жарима солишга сабаб бўлади.

Chat