Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17204 марта ўқилди

Бола - 18 ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс.

Бола ўзининг туғилган жойидан қатъи назар, агар туғилган пайтида
  • ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлса;
  • унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса ёки бедарак йўқолган деб топилган ёхуд унинг турган жойи номаълум бўлса;
  • унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлса, туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган, ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган бола туғилганлик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган, ота-онаси номаълум бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаросидир.
  • Отаси ёхуд онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болага оталик ёхуд оналик белгиланган ёки тан олинган тақдирда, бола, туғилган жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олади.

Қуйидагилар 16 ёшга тўлмаган боланинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир:     

  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (боланинг туғилган жойидан қатъи назар) — ота-онасидан бирининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжудлигини кўрсатувчи паспорти ёки бошқа ҳужжати кўрсатилганда;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки маълумотнома (бола Ўзбекистон Республикасида туғилган тақдирда) — фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлган ота-онанинг (ёлғиз отанинг ёки онанинг) Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси кўрсатилганда.

Ота-онасининг фуқаролиги ўзгарган тақдирда боланинг фуқаролиги ўзгариши
  • Агар 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олса ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқса, ушбу боланинг фуқаролиги ўзгариши мумкин.
  • Ота-она (ёлғиз ота ёки она) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ўзгартирганда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган боланинг фуқаролиги, башарти бола фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб қолмаса, ўзгариши мумкин.
  • Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ота-онасининг фуқаролиги ўзгарганда, боланинг фуқаролиги ўзгармайди. Боланинг фуқаролиги ўзгарган тақдирда, ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ота-онасининг розилиги талаб қилинмайди.

Бола фарзандликка олинганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиши
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган, чет давлат фуқароси бўлган ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.
  • Бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган эр-хотин томонидан фарзандликка олинаётган, чет давлат фуқароси бўлган ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.
  • Бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси эса чет давлат фуқароси бўлган эр-хотин томонидан фарзандликка олинаётган, чет давлат фуқароси бўлган ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс б ўлган бола фарзандликка олувчиларнинг ўзаро келишувига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.

Chat