Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шахсларни одамнинг иммунитет танқислиги вирусига (ОИВ) тиббий текширувдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Клиник кўрсатмалари мавжуд бўлган шахсларга ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтиш тавсия этилади
- тана ҳарорати бир ойдан ортиқ вақт давомида меъёридан юқори кўтарилиб турган шахслар;
- бир ойдан ортиқ давом этаётган номаълум этиологияли диарея бўлган шахслар;
- уч ойдан ортиқ давом этаётган лимфоаденопатия бўлган шахслар;
- сурункали ва қайталовчи, даволаниши натижасиз зотилжам бўлган шахслар;
- жинсий аъзоларининг сурункали, бачадон ва бачадон найининг оғир яллиғланиши, эндометрит, аднексит касалликлари мавжуд бўлган шахслар;
- оғиз бўшлиғининг вирусли ёки замбуруғли касалликлари ва тилнинг тукли чақаланиши (лейкоплакия) билан касалланган шахслар;
- иммун тизими бузилган (т-хелперларнинг камайиб кетиши) ва чуқур иммунитет танқислиги ҳолатида бўлган шахслар;
- кўп марта қайталанувчи сурункали касалликлар билан касалланаётган шахслар;
- қон ва бошқа биологик суюқликлар реципиенти бўлган шахслар;
- ва бошқалар.
Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши мажбур
- қон, биологик суюқликлар донорлари;
- 50 ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
- ҳомиладор аёллар;
- инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
- ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
- ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;
- жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.
- ОИВ инфекциясига хос бўлган оппортунистик касалликлар рўйхати
Ваколатли орган: ОИТСга қарши курашиш марказлари.
Тақдим этиладиган ҳужжат: паспорт ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида амалга оширилади.
Хизмат учун йиғим ундирилади.