
Навоий вилоятида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат спорт-таълим муассасаси — Халқаро шахмат мактаби фаолият юритади.
Мактабнинг асосий вазифалари иқтидорли шахматчиларни саралаш ва тайёрлаш, халқаро даражадаги тренерларни жалб қилиш, замонавий ўқув-машғулот базасини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон номидан халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этадиган шахматчиларни тайёрлашдан иборат.
Қарор асосида мамлакатда болалар, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ва имконияти чекланган шахслар ўртасида шахматни оммалаштиришга қаратилган республика ва халқаро мусобақаларни мунтазам ўтказиш назарда тутилган.