Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4063 марта ўқилди

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ва Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (580-сон, 06.10.2022 й.)

Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш,  Денов ва Урганч дзюдо спорт мактабларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумий контингенти ўқувчиларнинг вазн тоифалари ва синфларини ҳисобга олган ҳолда 210 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади

Дзюдо мактабларига синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади.

2022/2023 ўқув йилига қадар Дзюдо мактабларида бошқа спорт турлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар ушбу мактабларни тўлиқ тамомлагунга қадар ўқитилиши таъминланади.

Дзюдо мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанларидан таълим олиши мазкур Дзюдо мактабларида ташкил этилди.

  • Дзюдо мактаблари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали;
  • Дзюдо мактаблари ўқувчи-спортчилари учун зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари;
  • Дзюдо мактаблари ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормаси.
Chat