Шрифт ўлчами
Кўриниш
Энг аввало, тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг тўлиқ бўлмаган иш вақти, иш юкини камайтириш ва ногиронларнинг бошқа меҳнат шароитлари бўйича тавсиялари иш берувчи учун мажбурийдир.
1 ва 2 гуруҳ ногиронлари учун иш ҳақини камайтирмасдан ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган қисқартирилган иш вақти белгиланади.
1 ва 2 гуруҳ ногиронларига йиллик узайтирилган асосий таътил камида 30 календар куни берилади.
Ногиронларни тунги вақтда ишлашга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларида ишлашга жалб етишга фақат уларнинг розилиги билан, агар бундай ишлар тиббий тавсиялар билан тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.
Йўқ, мулк солиғи тўламайсиз, сабаби уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади.
Профессионал таълим олиш учун махсус шарт-шароитларга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун турли типдаги ва хилдаги ихтисослаштирилган профессионал таълим муассасалари ташкил этилади. Уларда ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида олий таълим муассасаларига қабул қилиш кириш имтиҳонлари натижалари бўйича амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган қўшимча квоталар бўйича ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан таълимнинг ушбу йўналиши бўйича танловда умумий асосларда иштирок этади.
Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.