Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13500 марта ўқилди

Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ваколатлари
  • фуқаролар йиғинини (фуқаролар вакилларининг йиғилишини) чақиради;
  • фуқаролар йиғинига — масъул котибининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раислари ва аъзоларининг номзодларини, фуқаролар йиғини кенгашига — ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимнинг номзодини тасдиқлаш учун тақдим этади;
  • давлат органларида, шу жумладан судда, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фуқаролар йиғинининг манфаатларини ифодалайди, фуқаролар йиғини номидан шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади;
  • фуқаролар йиғини маблағларини қонунчиликка мувофиқ тасарруф этади;
  • тегишли ҳудудда маслаҳат марказлари ишини ташкил этади;
  • эгасиз мол-мулкни, мерос тариқасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўтган мол-мулкни, шунингдек даволаш муассасаларида турганлиги муносабати билан вақтинча бўлмаган ёлғиз шахсларнинг мол-мулкини, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ёки васийлик ва ҳомийликда турган, оилага тарбияга топширилган етим болаларнинг, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мол-мулкини сақлаш бўйича чора-тадбирларни кўради;
  • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисида ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга ариза беради;
  • ва бошқалар.

Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлади

Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) белгиланган тартибда ўлимни қайд этиши мумкин.

Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банклардан суммаларни олишга ишончномаларни белгиланган тартибда тасдиқлаши мумкин.

Chat