Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8912 марта ўқилди

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.


Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир нафар ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.

Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

  • Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган; 
  • ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган; 
  • хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;
  • ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз; 
  • норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган; 
  • одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган; 
  • умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар; 
  • муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.
Chat