Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3104 марта ўқилди

Ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.

Прокурор, юқори турувчи прокурор биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан, агар иш бўйича прокурор иштирок этган бўлса, шунингдек тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақлидир, бундан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низолар, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан тўлиқ ёки қисман кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Кассация шикоятини (протестини) кўрадиган суд

Биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

Кассация шикоятини (протестини) бериш муддати

Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Кассация шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.

Кассация шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

  • кассация шикояти (протести) йўлланаётган суднинг номи;
  • шикоят (протест) бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
  • устидан шикоят (протест) берилаётган ҳал қилув қарорини, қарорни қабул қилган суднинг номи;
  • ишнинг рақами, ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинган сана, низо предмети;
  • шикоят (протест) бераётган шахснинг талаблари ва шахс қонунларга ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, иш ҳолатларига ҳамда далилларга ҳавола қилинган ҳолда суд ҳужжатини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослар;
  • шикоятга (протестга) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

Кассация шикоятида уни бераётган шахснинг ёки унинг вакилининг телефонлари, факслари рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.

Кассация шикоятига (протестига) илова қилинадиган ҳужжатлар

Chat