Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3083 марта ўқилди

Референдум ўтказувчи участка комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин округ комиссияси томонидан 25 кундан кечикмай 5— 10 тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан комиссия раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда тузилади.

  • Референдум ўтказувчи участка комиссияси таркибининг сони зарур бўлган ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
  • Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияси раисининг вазифаларини уларнинг раҳбари амалга оширади.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли референдум ўтказувчи округ комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.

Референдум ўтказувчи участка комиссияси:

1) участка бўйича референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхатини тузади;
2) фуқароларни овоз берувчи фуқаролар рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
4) аҳолини овоз бериш ўтказиладиган кун ва жой тўғрисида хабардор этади;
5) овоз бериш хоналари, кабиналари ва қутилари ҳамда бошқа ашёлар тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
6) референдум участкасида овоз беришни ташкил этади;
7) референдум участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади;
8) овоз беришга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни ўтказиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
9) ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.

Референдум ўтказувчи комиссияларнинг ишини ташкил этиш ва уларнинг ваколат муддати

Chat