Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20669 марта ўқилди

Дам олиш вақти ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган ва ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.

Дам олиш вақтининг турлари қуйидагилардан иборат:

  • иш куни (смена) давомидаги танаффуслар;
  • ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш;
  • дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш);
  • ишланмайдиган байрам кунлари;
  • ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари;
  • ходимнинг истагига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган ишдан бўш бўлган қўшимча кунлар, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам олиш куни.

Ходимнинг қонунчилик билан кафолатланган дам олиш ҳуқуқини чеклайдиган, шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган дам олиш вақтининг давомийлигини қисқартиришни назарда тутадиган жамоа келишувларининг, шунингдек жамоа шартномасининг ва иш берувчининг бошқа ички ҳужжатларининг қоидалари, меҳнат шартномасининг шартлари ҳақиқий эмас.

Chat