Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5780 марта ўқилди

Меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда меҳнатга ҳақ тўлаш:
  • Иш берувчининг айби билан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда, меҳнатга ҳақ тўлаш ходимнинг ҳақиқатда ишлаб берилган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.  
  • Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда, ходимнинг ҳақиқатда ишлаб берилган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми сақланиб қолади.
  • Ходимнинг айби билан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда, иш ҳақининг нормалаштирилган қисмига ҳақ тўлаш бажарилган иш ҳажмига мувофиқ амалга оширилади.

Бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш:
  • Иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб туриш) ходимнинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади.
  • Иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолинган вақт учун бекор туриб қолинган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.
  • Ходимнинг айби билан бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.
  • Асбоб-ускунанинг бузилиши ва ходим томонидан ўз меҳнат вазифаларини бажаришни давом эттиришни имконсиз қиладиган бошқа сабаблар юзага келтирган бекор туриб қолинган вақт бошланганлиги ҳақида ходим дарҳол ўзининг бевосита раҳбарига, иш берувчининг бошқа вакилига хабар бериши шарт.
     

Яроқсиз бўлган маҳсулот тайёрланганда меҳнатга ҳақ тўлаш:
  • Ишлов бериладиган материалдаги яширин нуқсон туфайли пайдо бўлган яроқсиз маҳсулот учун, шунингдек ходимнинг айбисиз тайёрланган яроқсиз маҳсулот учун яроқли маҳсулотлар билан тенг равишда ҳақ тўланади.
  • Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун маҳсулотнинг яроқлилиги даражасига қараб камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади.
  • Ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот учун ҳақ тўланмайди.

Chat