Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7663 марта ўқилди

Ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мос иш жойига эга бўлиш;
  • иш берувчидан меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликларига ва бошқа касалликларга чалиниш хавфи, шу туфайли ўзига берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шунингдек шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари ҳақида ахборот олиш;
  • меҳнатни муҳофаза қилишнинг белгиланган нормаларига ва талабларига мувофиқ иш берувчининг маблағлари ҳисобидан шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиш;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғурталаниш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги оқибатида ўз ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келган тақдирда бундай хавф бартараф этилгунига қадар ишларни бажаришни рад этиш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан ўз иш жойидаги меҳнат шароитларини ва меҳнатни муҳофаза қилишни текширувдан ўтказишни сўраш;
  • иш берувчининг маблағлари ҳисобидан меҳнатнинг хавфсиз услублари ва усуллари бўйича ўқиш;
  • қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва компенсациялар олиш;
  • ва бошқалар

Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган шароитларни таъминлаш кафолатлари:
  • Давлат ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган шароитларда меҳнат қилиш ҳуқуқи ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
  • Меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитлари меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келиши керак.
  • Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар бузилганлиги туфайли иш берувчининг фаолияти тўхтатилган вақтда ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бу вақтда ходим бажараётган иши бўйича меҳнатига ҳақ тўланган ҳолда, лекин аввалги иш бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланган ҳолда ўз розилиги билан иш берувчи томонидан бошқа ишга ўтказилиши мумкин.
  • Ходим ўз ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келганда ишни бажаришни рад этган тақдирда, иш берувчи бундай хавф бартараф этилгунига қадар ходимга бошқа иш бериши шарт.
  • Батафсил.

Ходимни соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказиш тақиқланади.

Ходимни унинг ҳаётига ва соғлиғига юқори даражадаги хавф эҳтимоли олдиндан маълум бўлган ишга қабул қилаётганда ҳамда ўтказаётганда иш берувчи уни бу ҳақда огоҳлантириши шарт.

Ходим иш жараёнида ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида иш берувчини дарҳол хабардор қилиб, ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунига қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақли. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • ходимлардан меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишларни бехатар олиб боришга доир нормаларга, қоидаларга ҳамда йўриқномаларга риоя этилишини талаб қилиш;
  • алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатини текшириш учун ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • ходимларнинг ишлаб чиқаришда олган жароҳатларининг оғир-енгиллиги, уларда жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган касалликлар бор-йўқлиги, шунингдек алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида бўлган-бўлмаганлиги тўғрисида маълумотлар олиш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга ёки бевосита судга шикоят қилиш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этганлик учун ходимларни мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш чораларини кўриш;
  • Батафсил.

Chat