Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5075 марта ўқилди

Касаначиликни амалга ошириш учун қабул қилинадиган жисмоний шахс билан иш берувчи ўртасида ёзма шаклда меҳнат шартномаси тузилади.

Касаначи билан тузиладиган меҳнат шартномасига қуйидаги шартлар ҳам киритилади:
  • касаначи томонидан меҳнат вазифаларини амалга ошириш учун асбоб-ускуналар, жиҳозлар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотларни бериш тартиби;
  • хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни қабул қилиш ҳамда топшириш тартиби;
  • моддий жавобгарлик шартлари;
  • иш берувчи ва касаначининг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ҳамда меҳнат шартларига риоя этишга доир мажбуриятлари;
  • касаначига таътиллар бериш, уни ижтимоий суғурта қилиш, унинг пенсия таъминоти шартлари;
  • иш берувчининг буюртмасини бажариш учун касаначи ўз ускунаси, асбоби ва жиҳозидан фойдаланган тақдирда унинг харажатлари ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари;
  • иш берувчининг буюртмасини бажариш муносабати билан касаначи фойдаланган энергия, сув, алоқа учун харажатларнинг ўрнини қоплаш (компенсация қилиш) тартиби;
  • касаначи меҳнат шартномасида шартлашилган меҳнат вазифаларини амалга ошириши учун унга берилган ускуна, асбоб ва жиҳозни таъмирлаш юзасидан иш берувчининг мажбуриятлари;
  • касаначининг айбига кўра материаллар, ускуналар, асбобларнинг бузилиши, шунингдек маҳсулотнинг тўлиқ ёки қисман яроқсизлиги билан боғлиқ моддий зарарнинг ўрнини иш берувчига қоплаш шартлари;
  • касаначига фойдаланиш учун берилган ускуналар, асбобларни, жиҳозларни, бутловчи буюмларни, хом ашёни ва материалларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби ҳамда иш берувчининг вакилларини касаначилик амалга оширилаётган хоналарга киритиш шартлари;
  • касаначига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (электр энергиясининг, сув, газнинг мавжуд эмаслиги ва бошқалар) муносабати билан иш берувчининг буюртмасини белгиланган муддатларда бажариш мумкин бўлмаган тақдирда, касаначининг бу ҳақда иш берувчини хабардор қилишга доир мажбуриятлари.

Касаначи билан тузиладиган меҳнат шартномасида бошқа шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Касаначи билан ёзма шаклда тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишган ҳолда тасдиқланади.

Chat