Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12482 марта ўқилди

 

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги керак.

Кунлик ишнинг давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларига мувофиқ белгиланади, бироқ:

  • 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан;
  • 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соат 30 дақиқадан

ошмаслиги лозим.

Меҳнатга ҳақ тўлаш

Қисқартирилган иш вақтида ишлагани учун ходимнинг иш ҳақи камайтирилмайди.

Унинг меҳнатига тегишли касб ёки лавозим бўйича тўлиқ иш вақтида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда ҳақ тўланади.

Қўшимча ишларга жалб қилиш

Ногиронлиги бўлган ходимни:

  • хизмат сафарига юбориш;
  • тунги ёки иш вақтидан ташқари ишларга;
  • дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга

фақат унинг розилиги билан жалб қилиш мумкин.

Бунда мазкур ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлиши керак.

Chat