Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6295 марта ўқилди

Ҳуқуқий давлатда ҳокимият ўз фаолиятида қонун билан чекланишини, суверен халқ иродасига бўйсунишини, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди.        

Биринчи марта Конституцияда қуйидагилар белгиланди:

1. Aсосий қонунмамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади”.          

(Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши демократиянинг энг олий ифодаси бўлиб, унинг нормаларини самарали амалга ошириш механизмлари ва қоидаларини белгиловчи қонун ҳужжатлари қабул қилиниши ёки қабул қилинмаслигидан қатъи назар, қўлланилишини билдиради.)

2. “Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади”;      

3. “Фуқаролар ва юридик шахслар, агар суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, судда кўриб чиқилиши тугалланган муайян ишда суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига мурожаат қилишга ҳақли”.       

(Конституцияда қарорлари якуний ва шикоят қилинмайдиган Конституциявий судга фуқароларнинг бевосита мурожаат қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг энг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилади, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлайди).
 

Chat