Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахслар маълум манзил бўйича доимий рўйхатда туриши шарт.
Ваколатли орган: Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг жойлардаги бошқармаси ва бўлимлари.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- ариза;
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
- ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси;
- уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси;
- уй-жой мулкдорининг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси;
- никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
- давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.