Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2246 марта ўқилди

Директор лавозими назарда тутилмайдиган, (80 нафаргача шаҳарларда ва ишчи шаҳарчаларида 100 нафаргача) ўқувчи бўлган кечки (навбатли) ўрта умумтаълим мактабларида, етти йиллик мусиқа мактабларида ҳамда бадиий мактабларда, бошланғич мактабларда мактабга (синфларга) раҳбарлик учун, кундузги умумтаълим мактаблари ҳузуридаги ўқитишнинг кундузги-сиртқи шаклларидаги синфларга раҳбарлик учун ўқитувчилардан биттасига қўшимча ҳақ миқдорлари


  • Ўқувчилар сони 150 дан 200 нафаргача бўлган ҳамда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими белгиланмайдиган етти йиллик мусиқа мактаблари ва бадиий мактабларда ўқув ишларига раҳбарлик қилувчи ўқитувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,3 фоизи миқдорича қўшимча ҳақ тўланади.

Умумтаълим мактаби директорининг (директор лавозими назарда тутилмаган бошланғич синфлар ўқитувчисининг) лавозим маошига мактаб ҳузуридаги интернатга мудирлик қилганлиги учун тарбияланувчилар сонига қараб:

  • тарбияланувчилар 20 нафаргача бўлса — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг — 3,6 фоизи миқдорида;
  • 21 дан 40 нафаргача бўлса — 5,3 фоизи миқдорида;
  • 41 дан 75 нафаргача бўлса — 7,1 фоизи миқдорида;
  • 76 дан 120 нафаргача бўлса — 8,8 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.

  • Бўлимга раҳбарлик қилувчи (бўлимнинг ихтиёрида бир ихтисосликдаги камида 10 та тўгарак мавжуд бўлса) мактабдан ташқари муассасанинг тўгарак раҳбарига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизи миқдорида ҳақ тўланади. Бўлимда мудир лавозими мавжуд бўлган тақдирда кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақ тўланмайди.

Мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар, ўрта махсус ва ҳунар — техника ўқув юртлари кутубхоначиларига ёки бошқа ходимларга дарсликларнинг кутубхона фонди билан шуғулланганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,6 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.

Кейинги ҳар бир 1500 нусха дарсликлар учун 5 фоиз, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизидан миқдорда кўп бўлмаган қўшимча ҳақ тўланади.

  • Кундузги ўрта мактабларнинг айни бир вақтда кечки (навбатли) умумтаълим мактабларининг физика ва кимё кабинетлари лаборанти вазифасини бажарувчи лаборантларига, агар кечки (навбатли) ўрта умумтаълим мактабларида 10 ва ундан ортиқ синф мавжуд бўлиши ҳамда штатда лаборант лавозими назарда тутилган бўлиши шарти билан ҳар бир кабинет учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,6 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
Chat