Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3855 марта ўқилди

Қарорга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши доирасида:

2024 йил 1 январдан аҳолига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда, шу жумладан автомототранспортларни давлат рўйхатидан ўтказишда уларнинг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидан олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда ариза берувчилардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.

2024 йил 1 январдан босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.

2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилади. 

2024 йил якунигача қонунда белгиланган асосларда тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатларига санкция бериш масаласини алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

2024 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий этилади: 

  • биринчи марта жиноят содир этган шахсни, агар у суд маслаҳатхонага киргунига қадар солиқлар ва йиғимлар, шу жумладан пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопласа, жавобгарликдан озод қилиш;
  • тадбиркорларга нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиш (хабар қилиш).

2024 йил 1 январдан аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланади.

Chat