Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16200 марта ўқилди

Чет эл фуқароларини таклиф қилиш кириш визалари расмийлаштириш ёки қисқа муддатли ташрифлар учун қўлланилади.

Чет эл фуқароларини Ўзбекистонга таклиф қилиш учун кириш визасини расмийлаштириш керак.

Ваколатли орган: Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг жойлардаги бошқармаси ва бўлимлари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ариза-сўровнома 2 нусхада;
  • электрон анкета;
  • таклиф этилаётган ва таклиф этаётган шахсларнинг паспорт нусхалари;
  • ЎзР ички ишлар органлари томонидан берилган таклиф этиш ҳақидаги хабарнома асл нусхаси;
  • қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).

Хизмат учун тўлов йиғим ундирилади.

Chat