Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3199 марта ўқилди

Яраштирув-воситачилик тартиб-таомиллари жамоавий меҳнат низосини дастлаб яраштириш комиссиясида, унда келишувга эришилмаганда эса меҳнат арбитражида, шунингдек тарафларнинг ўзаро келишувига кўра медиация тартиб-таомилларини қўллаган ҳолда тадрижий ҳал этишдан (тартибга солишдан) иборатдир.

Яраштириш комиссияси жамоавий меҳнат низосини тарафларни яраштириш йўли билан ҳал этиш (тартибга солиш) учун иш берувчи ва ходимлар (уларнинг вакиллари) ўртасидаги келишув асосида тузиладиган органдир.

  • Иш берувчилар ходимларнинг ўзларига юборилган талабларини кўриб чиқиш учун қабул қилиши шарт.
  • Иш берувчи қабул қилинган қарор тўғрисида касаба уюшмаси қўмитасига ходимларнинг талаблари олинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ёзма шаклда хабар беради.
  • Иш берувчиларнинг (иш берувчилар бирлашмаларининг) вакиллари касаба уюшмаларининг, улар бирлашмаларининг, агар тегишли даражада касаба уюшмалари мавжуд бўлмаса, ходимлар бошқа бирлашмаларининг ўзларига юборилган талабларини кўриб чиқиши ва қабул қилинган қарор ҳақида уларга кўрсатилган талаблар олинган кундан эътиборан 1 ой ичида хабар бериши шарт.

Низони ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида жамоавий меҳнат низоси тарафлари эришган келишувлар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва жамоавий меҳнат низоси тарафлари учун мажбурий кучга эга. Уларнинг бажарилиши устидан назорат жамоавий меҳнат низосининг тарафлари, шунингдек меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Chat