
Контракт бўйича ҳарбий хизмат — фуқаронинг Қуролли Кучларда давлат билан тузилган контракт асосида ихтиёрий равишда ҳақиқий ҳарбий хизмат ўташидир.
Контракт хизматини касб сифатида танлаган фуқаролар оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида хизмат қилиши мумкин.
Қонунга кўра, жумладан:
— 30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар, шунингдек муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар — оддий аскар ва сержант лавозимларига;
— илгари контракт бўйича хизмат қилган оддий аскар ва сержантлар таркибидаги 40 ёшгача ҳарбий хизматга мажбурлар — тегишли лавозимларга;
— муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган, олий маълумотли 30 ёшгача ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскар, сержант ва офицер лавозимларига;
— 40 ёшгача бўлган резерв ва захира офицерлари — офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилиниши мумкин.
Юқори профессионал тайёргарлик ва катта иш тажрибасига эга шахслар белгиланган чегара ёшигача алоҳида тартибда контракт хизматига қабул қилиниши мумкин.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтади.
Шунингдек, ҳар бир вазирлик ва идорада номзодларни саралашнинг тегишли тартиби қўлланади.
Ҳа.
Аёллар аёл ҳарбий хизматчилар эгаллаши мумкин бўлган вакант лавозимлар мавжуд бўлса, белгиланган талаблар асосида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.
Илгари контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтамаган фуқаро билан дастлабки контракт тузилади.
У, қоида тариқасида, 5 йилга тузилади. Агар шахснинг ҳарбий хизматда бўлиш чегара ёшига 5 йилдан кам қолган бўлса, контракт шу чегара ёшигача бўлган муддатга тузилиши мумкин.
Контракт муддати тугагач, тарафлар келишуви билан янги контракт тузилиши мумкин. Контракт шартлари бир томонлама ўзгартирилиши мумкин эмас ва тарафлар учун мажбурий ҳисобланади.
Олий ҳарбий таълим муассасаси курсантлари билан ўқиш даври учун контракт тузилиб, ўқишни тамомлагандан кейин офицерлар таркиби лавозимларида камида 5 йил мажбурий ҳарбий хизмат ўташ шарти белгиланади.
Эслатма: контракт хизматига кириш фақат хоҳиш билдириш билан ҳал бўлмайди. Номзод қонундаги ёш, соғлиқ, маълумот ва бошқа талабларга жавоб бериши ҳамда белгиланган саралашдан ўтиши керак.