Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13964 марта ўқилди

Олий маълумотли фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ муддати узайтирилмоқда -  xabar.uz

Ҳарбий лавозим нима

Ҳарбий лавозим — ҳарбий хизматчи эгаллаши учун ҳарбий қисм, бошқарув органи ёки ҳарбий хизмат назарда тутилган ташкилот штатида белгиланган лавозимдир.

Ҳар бир ҳарбий лавозимга тегишли ҳарбий унвон мувофиқ келади.

Лавозимлар қандай бўлинади

Ҳарбий лавозимлар:

— оддий аскарлар;

— сержантлар;

— офицерлар таркиби лавозимларига бўлинади.

Ким лавозимга тайинлайди

Қуролли Кучлардаги олий қўмондонлик лавозимларига тайинлаш ва улардан озод қилиш Президент томонидан амалга оширилади.

Бошқа ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш, лавозимидан озод қилиш ва хизмат жойини ўзгартириш тартиби ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

Бошқа ташкилотга юбориш мумкинми

Ҳарбий хизматчи қонунчиликда белгиланган тартибда давлат-ҳуқуқ ёки мудофаа йўналишидаги вазифаларни бажариш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юборилиши мумкин.

Бунда у ҳарбий хизматда қолади, ҳарбий хизматчилар учун белгиланган таъминот, кафолат ва имтиёзлари сақланади.

Эслатма: ҳарбий унвон ва ҳарбий лавозим бир хил тушунча эмас. Унвон — ҳарбий хизматчининг мақоми, лавозим эса унинг муайян хизмат вазифаси билан боғлиқ.

Chat