Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5477 марта ўқилди

Мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:

  • уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар.

Ушбу имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, ногиронлиги бўлган бошқа шахсларга (қатнашчиларга) ногиронлиги бўлган шахснинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси асосида берилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Chat