Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3590 марта ўқилди

1. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ҳақида маълумотни қаердан олсам бўлади?

Элчихоналар, дипломатик мақомга эга савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари , хорижий давлатларнинг ҳукумат ва ҳукуматлараро ташкилотлари, халқаро молия ташкилотларининг ваколатхоналари хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналаридир.

Хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари ҳақидаги маълумотни ҳавола орқали топишингиз мумкин.

Маълумот учун:

2. Хорижий жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда автотранспорт воситасини вақтинча олиб кириш тартиби қандай?

Ўзбекистонга хорижий автотранспортни олиб киришда божхона пости ходими томонидан кириш “автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятлар”махсус  икки нусхадаги бланка расмийлаштирилади.

Бланкани расмийлаштириш учун  хорижий автотранспорт  воситаси эгалари (ҳайдовчилар) қуйидагиларни тақдим этиши зарур:

  • фуқаролик паспорти;
  • автотранспорт  воситасини  рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • бошқа оғзаки маълумотлар.

Бланканинг биринчи нусхаси божхона постининг кириш иш юритишларида қолади, иккинчи нусхаси хорижий автотранспорт воситаси эгасига (ҳайдовчи) берилади.

Ўзбекистон ҳудудида хорижий автотранспорт воситасидан фойдаланганда  унинг эгаси (ҳайдовчи)  ёнида ҳар доим “автотранспорт  воситасини  қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятлари” олиб юриши мажбур.

Мазкур транспорт воситаси божхона ҳудудида бўлишининг умумий муддати жами календар йили мобайнида  90 календар кундан ошиши мумкин эмас.

Транспорт воситасини мазкур санадан ошган даврга олиб кириш кунига мотор ҳажмининг ҳар бир куб сантиметри учун 0,01 АҚШ доллари миқдоридаги йиғим ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлаш шартида рухсат берилади.

3. Хорижий фуқаролар Ўзбекистонда ўқиши мумкинми?

Хорижий фуқаролар Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари, коллежларда ва олий таълим муассасаларида таълим олиши, илмий фаолият билан шуғулланиши мумкин.

Таълим муассасаларида хорижий фуқароларни ўқитиш тегишли таълим муассасаларининг таълим дастурларида назарда тутилган тилларда олиб борилади.

Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш умумтаълим мактабларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, бошқа таълим муассасаларида - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Батафсил: 

4. Ўзбекистон божхона чегаралари орқали нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби қандай?

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 000 000 (етмиш миллион) сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.

Жисмоний шахснинг хоҳишига кўра эквиваленти 100 000 000 (етмиш миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағлари ҳам декларация қилиниши мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда, нақд валюта маблағларини олиб кириш чекланмаган миқдорда амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади.

5. Ўзбекистондан заргарлик буюмларини олиб чиқиш тартиби қандай?

Қуйидагиларга:
резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга — заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат этилади.

Chat