Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2274 марта ўқилди

Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

“ААА” тоифадаги тадбиркорлар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди, (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно) шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади;  

  • 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган “АА” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 йилгача узайтирилади;

“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

  • солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади;
  • товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.

2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Chat