Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2458 марта ўқилди

Ногиронлиги бўлган шахсларни тўловдан озод қилган ҳолда ёки имтиёзли шартлар асосида махсус ўқув қўлланмалари ва адабиётлар, шунингдек сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Нодавлат таълим ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларни (болаларни) ўқитганлик учун тўлов бўйича имтиёзлар белгилашга ҳақли.

Ногиронлиги бўлган шахсларга таълим бериш, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш турли шаклларда, шу жумладан ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда, экстернат шаклида, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда, умумий типдаги таълим муассасаларида ва ташкилотларида, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, уйда, махсус гуруҳларда, синфларда ва якка тартибдаги ўқув режалари бўйича ўқитиш йўли билан амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган болаларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантириш, уларда ижтимоий фаолликни шакллантириш, меҳнатга иштиёқ уйғотиш, уларни илм-фанга, техникага, санъатга ва спортга жалб этиш мақсадида таълим муассасалари ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабдан ташқари таълимдан фойдаланишини, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда, давлат органлари билан биргаликда таъминлаши шарт.

Chat