Мазкур маъмурий регламент жисмоний ва юридик шахсларга айрим турдаги хулосалар бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга 10 дан ортиқ хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиби белгиланди, жумладан:
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП
(my.gov.uz) орқали мурожаат этади.
ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ариза берувчи 1 ой муддатда давлат хизматини кўрсатишни рад этиш асосларини бартараф қилган ҳолда йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Хулоса объекти мазкур Регламент ва тегишли паспортлар талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган томонидан QR-код қўйилган хулоса автоматик равишда шакллантирилади ва тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
Хулосанинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: