Ижод мактабларига ўқувчилар 7-синфга қабул қилинади. Қабул ижодий имтиҳонлар ва тест синовлари натижаси бўйича амалга оширилади.
Ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафардан ошмаслиги керак. Белгиланган қабул квотаси доирасида энг юқори балл тўплаган талабгорлар ўқишга қабул қилинади.
Ижод мактаби — ўқувчиларнинг адабиёт, тил, санъат ва ижодий тафаккур соҳасидаги қобилиятини ривожлантиришга ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси.
Ҳужжатлар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн шаклда қабул қилинади.
Қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:
Қабул муддатлари ва квоталар ҳужжат қабул қилиш бошланишидан камида 10 календарь кун олдин расмий сайтлар ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади. Ўқувчи ҳужжатни фақат битта ижод мактабига топшириши мумкин.
Кириш имтиҳонлари уч босқичдан иборат:
Учинчи босқичда жами 50 та топшириқ берилади: она тили ва адабиётдан 20 та, инглиз тилидан 15 та ва интеллектуал қобилиятдан 15 та. Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби учун алоҳида фанлар таркиби белгиланган.
Агентлик томонидан 6-синф ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида ўтказиладиган танловнинг вилоят босқичида 1, 2 ёки 3-ўринни эгаллаган ўқувчилар умумий қабул параметрлари доирасида ижод мактабига кириш имтиҳонисиз қабул қилинади.
Якуний натижалар тест синовлари ўтказилган кундан кейин 20 кун ичида Агентлик ва ижод мактабларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Натижадан норози ўқувчи натижа эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 иш куни ичида апелляция бериши мумкин. Апелляция комиссияси мурожаатни 10 кун ичида кўриб чиқади.
Апелляция — кириш имтиҳони натижасини белгиланган тартибда қайта кўриб чиқишни сўраб берилган мурожаат.
Ижод мактабларида ўқув ҳафтаси, қоида тариқасида, 5 кун давом этади. Педагогик кенгаш қарори билан 6 кунлик ўқув ҳафтасига ўтилиши мумкин.
Умумтаълим фанлари билан бир қаторда ижодий қобилият, адабий таҳлил, тил, таржима, санъат ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган машғулотлар ташкил этилади.