Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2758 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта номлансин ва 2023 йил 15 июндан бошлаб ҳунармандчиликни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича субсидия ажратиш тартиби ҳунармандчилик билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги субсидияларни ажратилади:

  • касаначиликни ташкил этган маҳаллалар жойлашган ҳудуддан қатъи назар, ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида;
  • 2025 йил 1 январга қадар касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хом ашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда;
  • касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача миқдорда;
  • касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларни уч ойгача бўлган муддатда қоплаш учун, бироқ ҳар бир касаначи учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда;
  • нодавлат таълим ташкилотларида касаначилик йўналишида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчига касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ошмаган миқдорда.
Chat