Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17538 марта ўқилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида доимий истиқомат қиладиган қуйидаги шахсларга темир йўл ва авиайўловчи чипталари 50 фоизлик имтиёзли тариф асосида сотилади:

  • ёшга доир пенсия олувчиларга;
  • ёшга доир нафақа олувчиларга;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга.

Мазкур имтиёз 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб амал қилади.

Имтиёз темир йўл ва авиайўловчи ташиш хизматларига нисбатан қўлланилади. Йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёзни тақдим этиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Имтиёздан фойдаланиш учун шахс тегишли ҳудудда истиқомат қилишини ва имтиёз олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Chat