Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1210 марта ўқилди

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Темир дафтар»га киритилган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилиши мумкин.

Ушбу бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун:

а) фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда, оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасидан келиб чиқиб, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, жумладан, оғир аҳволдаги касалларни даволаш, жарроҳлик амалиётини ўтказиш, зарур дори-дармонларни харид қилиш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатида уй-жойидан айрилиб қолган оилаларга яшаш учун зарур бошпана қилиб бериш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг фарзандларига мактабга боришига зарур кийим-бош сотиб олиш учун зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисида хулосага келинган «Темир дафтар»га киритилган оилаларга (ҳар бир фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган ҳолда) бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари кўрсатилган рўйхат туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади;

б) туман (шаҳар) ҳокимлиги:

  • «Саховат ва кўмак» жамғармасининг даромадлари прогнозидан келиб чиқиб туман (шаҳар) молия бўлими билан келишган ҳолда «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тасдиқлаш учун киритади. Бунда тасдиқланган ойма-ой тўлаш графигининг нусхаси фуқаролар йиғинларига ҳам тақдим этилади;
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда фуқаролар йиғинлари томонидан секторлар раҳбарлари билан келишган ҳолда тақдим этилган рўйхатга мувофиқ мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги хулосага асосан «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади. Ҳокимларнинг мазкур қарорлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессиясида тасдиқланади;
  • тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5-кунига қадар фуқаролар йиғинлари, секторлар раҳбарлари билан келишилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этади;

б1) «Темир дафтар»га киритилган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари учун зарур бўладиган маблағлар ҳар ойнинг 5 санасига қадар, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) ўтказилади;

в) туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари тасдиқланган ойма-ой тўлаш графиги ҳамда тўлов ведомостлари асосида «Темир дафтар»га киритилган оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам тўловларини ҳар ойнинг 5 — 27-кунларида, мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда зудлик билан ёрдам кўрсатиш лозимлиги тўғрисидаги ҳоким қарори қабул қилинганидан кейин бир иш кунида амалга оширади.

  • Ойнинг охирида ведомостлар ёпилади, ҳар ойнинг 27 кунига қадар тайинланган, бироқ, талаб қилиб олинмаган моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг охирида «Саховат ва кўмак» жамғармасига қайтарилади. Ведомостнинг бир нусхаси секторлар раҳбарларига тақдим этилади;

д) туман (шаҳар) секторлар штаби котиби муҳтож оилаларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни «saxovat.argos.uz» ахборот тизимига киритади.

«Темир дафтар»га киритилган уй-жойини таъмирлашга муҳтож оилаларга кўмаклашиш сектор раҳбари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Бир марталик моддий ёрдам ажратиш календарь йил давомида бир марта амалга оширилади.

Chat