Компенсация:
Реестрга киритилмаган оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмаслиги керак. Бунда оиланинг даромади, кўчмас мулки, ер участкалари ва транспорт воситалари ахборот тизимлари орқали текширилади.
Компенсация бутун коммунал тўловни эмас, балки базавий меъёр доирасидаги тариф билан базавий меъёрдан ошган тариф ўртасидаги фарқни қоплайди.
Аҳоли учун ойлик базавий меъёрлар:
Базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган қуйидаги ҳажмлар бўйича нархлар фарқи компенсацияланади:
Масалан, оила бир ойда 280 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилса, базавий 200 кВт·соатдан ортиқча сарфланган 80 кВт·соат бўйича тарифлар фарқи компенсацияланиши мумкин.
Муҳим: компенсация белгиланган қўшимча ҳажм доирасида ҳисобланади. Меъёрдан ортиқ сарфланган барча электр энергияси ёки газ учун тўлиқ тўлов қайтарилмайди.
Табиий газ учун базавий меъёр:
Ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, ушбу даврлар белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Оилага компенсация тайинлангач, унинг даромади, мулкий ҳолати ва истеъмоли ҳар ой ахборот тизимлари орқали текширилади. Рад этиш асослари аниқланмаса, кейинги ойлар учун қайта ариза бериш талаб этилмайди.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан белгиланган.