Ҳа. Кредит қарздорлигини ундириш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, ундирилиши лозим бўлган суммага нисбатан қонунда назарда тутилган фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Неустойка — мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолда тўланадиган жарима ёки пеня.
Йўқ. Суд қарори чиққанидан кейин қарзнинг ўзи йўқолмайди.
Суд қарорида ундирилиши белгиланган:
Агар жисмоний шахс ёки тадбиркорлик субъекти кредит ёки микроқарз бўйича тўлаган сумма барча мажбуриятни қоплаш учун етарли бўлмаса, қарз қуйидаги навбатда сўндирилади:
Бу тартиб тўлов биринчи навбатда фақат жарима ва пеняга кетиб, асосий қарз камаймай қолишининг олдини олишга қаратилган.
Мазкур ўзгартишлар 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.
Шу сабаб кредит қарздорлиги бўйича суд ҳужжати мавжуд бўлса, банк ҳисоб-китобида суд қароридаги суммага кейинги давр учун фоиз ва пеня қўшилиб бораётган-бормаётганини текшириш мумкин.
Аввало банкдан кредит қарздорлиги бўйича батафсил ҳисоб-китоб ва суд қарори асосида қайта ҳисоблашни сўраш мақсадга мувофиқ.
Агар ҳисоб-китоб қонун талабларига мослаштирилмаса, фуқаро ўз ҳуқуқини банкка расмий мурожаат, ваколатли органга шикоят ёки суд тартибида ҳимоя қилиши мумкин.
Эслатма: фоиз ва пеня бутун кредит тарихи бўйича автоматик кечирилмайди. Ҳисоблаш айнан суд ҳал қилув қарорида ундирилиши белгиланган суммага нисбатан тўхтайди.